ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан байрам табриги!

Ҳурматли юртдошлар! 

Айни пайтда барча юртдошларимиз мамлакатимиз Бош қомусининг йигирма саккиз йиллигини кенг кўламда нишонламоқда.

Она диёримизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги асосий мезони ҳисобланган қомусимизнинг юзага келиши, бинобарин унда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ватан олдидаги бурч ва мажбуриятлари инсоний қадриятлар тимсоли сифатида мукаммал акс этиши, ўйлайманки барчамизга фахру ифтихор бахш этади.

Аввало, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ватан олдидаги бурч ва мажбуриятлари юксак қадриятлар сифатида белгилаб қўйилган мазкур ҳужжат – Бош қомусимизнинг йигирма саккиз йиллиги билан азиз ватандошларимизни чин қалбдан муборакбод этаман.

Бугун қўлга киритилаётган ютуқлар, айниқса давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олиб борилаётган улкан ўзгаришлар ва ислоҳотлар мамлакатимизда инсон ҳақ-ҳуқуқлари муносиб кафолатланганлигининг ёрқин далилидир.

Азиз ватандошлар! 

Фурсатдан фойдаланиб Бош қомусимизнинг йигирма саккиз йиллиги билан яна бир бор самимий қутлайман.

Инсоннинг шаъни, қадр-қимматини юксалтириш, ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлаш борасидаги эзгу ишларда Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини тилайман!