Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини идентификация қилиш бўйича Маълумот


Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини идентификация қилиш бўйича Маълумот

*
11.12.2018

             ИДЕНТИФИКАЦИЯ БУ-Ҳайвонларини тамғалаш, биркалаш шу асосида рўйхатга олиш ва назорат қилиш дегани.  Ҳайвонларни идентификация қилиш – бу “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш” демакдир. Асосан қишлоқ хўжалиги  (Йирик ва майда шоҳли) ҳайвонлар, уй ҳайвонлари, отлар идентификация қилиниб келинмоқда. Аслида идентификация барча ҳайвон турлари учун яратилган. Ҳайвонларни рўйҳатга олиш ва назорат қилиш, уларни рўйҳатдан чиқаришимиз каби тадбирларнинг амалга оширилаётгани зоотехния ва ветеринария соҳасининг янада такомиллашиб бораётганлигидан далолат беради.  

             Ҳайвонларни замонавий идентификация қилиш биринчи мартда қаерда ва қачон пайдо бўлган? Деган савол келиб чиқиши мумкун.

         Австралия ҳайвонларни замонавий идентификация қилишни бошлаган биринчи Мамлакат ҳисобланади. Тахминан 1999 йилда Австралия (ADMIS) базасидан фойдаланишни йўлга қўйди.

            Идентификация қилиш биз учун,  асосан қишлоқ ҳўжалиги ҳайвонларини назорат қилиб бориш, уларни даволаш ишлари бўйича маълумотларни тўплаш ва сақлаб бориш ҳамда энг асосийси, инсон истеъмоли учун олинаётган, қайта ишланаётган маҳсулотларни назорат қилиш имкониятини яратиб беради. 

           2017 йил 22 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 748- сонли қарори қабул қилинган. Ҳайвонларда идентификация ишларини амалга ошириш Вазирлар Маҳкамасининг 748- сонли қарорининг Низомида белгиланиб қўйилган умумий қоидалар асосида амалга оширилади. Ҳайвонларни идентификация қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади.
1.Ҳайвонларга индевидуал рақам бериш
2.Электрион ахборот тизимига идентификация қилинган ҳайвон тўғрисидаги маълумотни киритиш
3.Ветеринария паспортини расмийлаштириш 
Ҳайвонларнинг турларига қараб индевидуал рақам бериш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади.
Биркалаш усули                      жетонлаш усули                                                    
                      Тамғалаш усули                                  Чип ўрнатиш усули