ҚЎМИТА РАИСИ ЎРИНБОСАРИ АБРОР АКБАРОВ ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗДИ


ҚЎМИТА РАИСИ ЎРИНБОСАРИ АБРОР АКБАРОВ ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗДИ


ҚЎМИТА РАИСИ ЎРИНБОСАРИ АБРОР АКБАРОВ ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗДИ

Қўмита раиси ўринбосари Аброр Акбаров видеоселектор йиғилиши ўтказди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида қўмита раиси ўринбосари Аброр Акбаров видеоконференция йиғилиши ўтказди.

Унда Давлат ветеринария хизматига юклатилган вазифаларнинг жойлардаги ижросини таъминлаш, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг сохага доир қарор ва фармонлари, топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, топшириқлари, қўмита қарорлари, буйруқлари ва топшириқлари ижроси атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги юкларнинг экспорт қилинишига кўмаклашиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича кўрилаётган зурур чоралар, амалга оширилаётган муҳим тадбирлар, жойларда эпизоотияга қарши кураш тадбирларининг бугунги ҳолати каби масалалар кун тартибида бўлди.

Бундан ташқари видеоселектор йиғилишида ветеринария хизмати ходимларининг касбий салоҳияти борасида тўхталаркан, раис ўринбосари Аброр Акбаров соха мутахассислари ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндашиши, меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириши зарурлигини таъкидлади. Белгиланган долзарб вазифалар ўз вақтида ва пухта бажарилиши лозимлигига урғу берди.

Йиғилишда қўмита масъуллари ва худудий бошқармалар бошлиқларининг ҳисоботлари тингланди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгиланиб, уларнинг ижроси юзасидан қатъий топшириқлар берилди.