ҚЎМИТАНИНГ САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИ ВА ЛАТВИЯ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ

Қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти раҳбарияти ҳамда Латвия табиий фанлар ва технологиялар университети ўртасида янги қўшма ўқув дастурларини ташкил этиш бўйича музокара олиб борилди. Латвия университети профессори Ирина Пилверенинг таклифига биноан Самарқанд ветеринария медицинаси институти раҳбарияти Латвияга ташриф буюрди. Ташриф давомида ҳамкорликда қўшма дастур асосида “Озиқ-овқат сифати ва инновациялар” бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди. Унга кўра, ҳар икки таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан маърузалар ташкил этилиб, малака оширишни таъминлаш, ҳамкорликда янги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва дарсликлар жорий этиш, илмий тадқиқот ишларини олиб борилади.
Шунингдек, ташриф давомида ҳар икки олий таълим муассасаси ректорлари ўртасида расмий учрашув ҳам бўлиб ўтди. Унда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб “2+2” дастури асосида “Озиқ овқат хавфсизлиги ва инновациялар” бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш бўйича шартнома лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди. Учрашувда таклиф ва мулоҳазалар билдирилиб, ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Профессор-ўқитувчиларни маъруза ўқиш ва малака оширишини ташкил этиш, илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтиришга келишиб олинди.