ҚАРОВСИЗ ҲАЙВОНЛАР ЗАРАРСИЗЛАНТИРИЛДИ


ҚАРОВСИЗ ҲАЙВОНЛАР ЗАРАРСИЗЛАНТИРИЛДИ


 

Сўнги вақтларда кўча-кўйда қаровсиз ва назоратсиз юрган ҳайвонларга кўп дуч келиняпти. Сир эмаски, бу ҳолат аҳоли саломатлиги, хавфсизлиги, атроф-муҳитни озодалиги учун ҳам салбий таʼсир кўрсатиши мумкин.

 Туман ободонлаштириш бошқармаси ҳузуридаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлими” ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари ҳамроҳлигида туманимиз ҳудудидаги қаровсиз юрган итларни тутиш ва зарарсизлантириш тадбирлари амалга оширилди.

 Тутилган итларнинг эгаларини аниқланиб ва уларга бу борада тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

Самарқанд вилояти Ветеринария чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ахборот хизмати