Ҳайвонларни идентификатсия қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизими такомиллаштирилади


Ҳайвонларни идентификатсия қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизими такомиллаштирилади


 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳайвонларни идентификатсия қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимининг тартиб-таомиллари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилди.

Унга мувофиқ, чорвачилик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачиликда идентификатсия қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023-йил 24-августдаги ПҚ-285-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

— ҳайвонларнинг яшаш даври давомида уларнинг келиб чиқиши, кўпайиши (кўпайтирилиши) ва ҳаракати, шунингдек, ҳайвонларда учрайдиган касалликларга қарши профилактика, ташхис қўйиш ва даволаш ишларида ҳайвонларни кузатиш;

— ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида сўйишга бўлган ортиқча талабларни бекор қилиш.

Мазкур қарор чорва моллари наслини яхшилаш, озиқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик йўналишидаги чорвачилик хўжаликлари фаолиятини ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда йирик тадбиркорлик субйектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш имконини беради.