ҲАЙВОНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ


ҲАЙВОНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ


ҲАЙВОНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ҲАЙВОНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ  ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳайвонлар касалликларига қарши кураш бўйича худудларда қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Наманган вилояти Косонсой туман ветеринария ва чорвачилик ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан аҳоли ва фермер хўжаликлари чорва ҳайвонлари куйдирги, яшур ва брадзот касалликларига қарши профилактик эмлаш тадбирлари ўтказилди. Туманнинг “Тергачи” ва “Бирлашган” маҳалла аҳолиси ҳамда фермер хўжаликларидаги жами 198 бош йирик шохли мол, 200 бош майда шохли мол куйдирги касаллигига, 98 бош йирик шохли мол оқсил касалигига, 100 бош қўй брадзот касаллигига қарши профилактик эмланди. 

Чортоқ тумани “Гулшан” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда чорвачилик фермер хўжаликларига қарашли жами 165 бош қорамол, 100 бош қўй-эчки куйдирги касаллигига, 100 бош қорамол оқсил касаллигига, 19 бош ит қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди. 

Поп тумани худудидаги чорва ҳайвонларини куйдирги, оқсил ва брадзот касалликларига қарши профилактик эмлаш тадбирлари ўтказилди. Туманнинг “Уйғур” ва “Ғурумсарой” маҳалласидаги 187 бош қорамол, 198 бош қўй-эчки куйдирги касаллигига, 100 бош қорамол оқсил касалигига, 100 бош қўй-эчки брадзот касаллигига қарши профилактик эмланди. Бундан ташқари мутахассислар томонидан аҳоли орасида чорва ва уй хайвонларида учрайдиган юқумли касалликлар тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди, касаллик тўғрисида эслатма ва варақалар тарқатилди.