Бошқарма бошлиғи Нарпай туманида маъсуллар билан учрашди


Бошқарма бошлиғи Нарпай туманида маъсуллар билан учрашди


 

Бугун Самарқанд вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи А.Нуруллаев раҳбарлигида  вилоят ишчи гуруҳи Нарпай тумани худудида фаолият олиб бораётган ветеринария участкаларида "маҳаллабай" ишлаш тизимида олиб борилаётган профликтик эмлаш тадбирлари кўздан кечирилди.

Маъсуллар биргаликда тизимда олиб борилаётган эмлаш жараёнлари билан танишиб, аҳоли хонадонларидаги чорва ва уй хайвонларини Куйдирги, оқсил ва қутириш касалликларига эмлаш ишларининг самарали олиб борилиши  ҳамда  хужжатларнинг тўғри юритилиши бўйича  ўрганишлар  олиб борди.

Шунингдек, Нарпай ва Пахтачи туманларида амалиёт ўтаётган битирувчиларга Бошқарма бошлиғи хамда вилоят ташхис маркази директори иштирокида ишга жойлаштириш бўйича суҳбат бўлиб ўтди.

Амалий тадбир якунида туман мутасаддиларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш буйича бошқарма бошлиғи томонидан вазифа ва топшириқлар берилди.