ЧОРВАЧИЛИК ВА ВЕТЕРИНАРИЯ ТАРМОҒИНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЕОИИ БИЛАН КУЗАТУВЧИ МАҚОМИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ


ЧОРВАЧИЛИК ВА ВЕТЕРИНАРИЯ ТАРМОҒИНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЕОИИ БИЛАН КУЗАТУВЧИ МАҚОМИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ


ЧОРВАЧИЛИК ВА ВЕТЕРИНАРИЯ ТАРМОҒИНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЕОИИ БИЛАН КУЗАТУВЧИ МАҚОМИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ

Чорвачилик ва ветеринария тармоғинининг ривожланишида Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан кузатувчи мақомидаги ҳамкорлик истиқболлари

Евроосиё иқтисодий иттифоқи талабларидан бири умумий иқтисодий ҳудудда товарларнинг ҳаракатланиш эркинлигидир. Ушбу талабдан келиб чиқиб юртимизнинг Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида фаолият юритаётган барча чегара божхона постлари фаолияти тўхтатилади.

Иттифоққа аъзо давлатлар ўртасида чегара ўтказиш масканларининг йўқлиги мамлакатимизга импорт қилинадиган маҳсулотлар оқимини кузатиш ва уни тартибга солишдаги таърифли ва нотаъриф тўсиқларни чеклайди.  

Қозоғистон ва Қирғизистон билан чегара ўтказиш масканларидаги режим соддалаштирилгач, товарларнинг назоратсиз ҳаракати бошланади. Натижада юртимизга ҳайвонларнинг турли хавфли касалликлари, уларнинг қўзғатувчилари кириб келиши ва тарқалиш хавфи ошади. Мазкур иттифоқ билан кузатувчи мақомидаги ҳамкорлик ушбу хавфнинг олдини олишда қўл келади.

Шу боис, учинчи мамлакатлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларидан ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришда чегара ветеринария назорати фаолияти камида 4-5 йил муддат шу ҳолатда сақланиши мақсадга мувофиқ.

Ушбу ўтиш даврида учинчи мамлакатлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларидан товарлар ҳаракати учун ветеринария назорати тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконияти юзага келади. Бу давр мобайнида давлат чегара ўтказиш масканларидаги чегара ветеринария пунктлари моддий-техник жиҳатдан тубдан қайта жиҳозланади. Иттифоққа аъзо давлатлар томонидан мамлакатимизга товарлар кирганида жойларда ветеринария назорати учун инфратузилма яратилади. Чегара постлари, лабораториялар ва бошқа инфратузилмаларни мувофиқлаштиришга техник ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади. Электрон ветеринария ахборот тизимларига чегара ветеринария постлари мутахассислари тайёрланади.

Чегара ветеринария пунктлари мутахассислари Иттифоққа аъзо мамлакатлар талаблари бўйича мукаммал қайта ўқитилади ва қайта тайёрланади.