ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ НАЗОРАТИ ОСТИДАГИ ТОВАРЛАРНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ТОМОНИДАН ТИЗИМЛИ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚД


ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ НАЗОРАТИ ОСТИДАГИ ТОВАРЛАРНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ТОМОНИДАН ТИЗИМЛИ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚД


  1. ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ НАЗОРАТИ ОСТИДАГИ ТОВАРЛАРНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ТОМОНИДАН ТИЗИМЛИ ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
  1. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт қилишда тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича Қўмита томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда
  2. Бугунги кунда аҳоли истеъмоли учун сифатли ва хавфсиз чорвачилик маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда мамлакатда экспорт салоҳиятини янада ошириш, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт қилишда тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.  
  3. Қўмита раиси ўринбосари А.Акбаров Қорақалпоғистон Республикаси ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
  4. Жорий йилда марказни таъмирлаш ишлари учун 407 млн. сўм маблағлар ажратилиб, бугунги кунда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
  5. Шунингдек, марказнинг Бактериология ҳамда Ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари замонавий тезкор таҳлил жиҳозлари билан таъминланиб, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт қилишда ветеринария лаборатория текширувларини амалга ошириш йўлга қўйилди.
  6. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси худудидан циста артемия маҳсулоти экспорти учун лаборатория хулосаларини тезкорлик билан расмийлаштириш имконияти яратилди.
  7.