ЭПИЗООТИК БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


ЭПИЗООТИК БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


ЭПИЗООТИК БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ЭПИЗООТИК БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Қашқадарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан эпизоотик барқарорликни таьминлаш мақсадида бир қатор тадбирлар олиб борилди. Хусусан, ҳайвонларни эмлаш гурухи вакиллари томонидан 5024 бош йирик шохли мол лептоспироз касаллигига, 42787 бош йирик шохли мол қорасон касаллигига, 22529 бош йирик шохли, 49439 бош майда шохли мол ҳамда 1090 бош бошқа тур ҳайвонлар куйдирги касаллигига, 36406 бош йирик шохли мол ва 63385 бош майда шохли мол оқсил касаллигига, 8704 бош майда шохли мол бруцеллёз касаллигига РЕВ-1 эмламаси билан, 53770 бош майда шохли мол чечак касаллигига қарши профилактик эмланди. Шу жумладан, вилоятнинг Касби туманида 35661 бош қорамол ва 9044 бош қўй-эчкининг қон зардоблари бруцеллёз касаллигига диагностик текширилди ҳамда 159775 бош майда шохли мол касалликка қарши РЕВ-1 эмламаси билан эмланди.

Ҳафта давомида Чироқчи туман деҳқон бозори ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида 7250 кг йирик шохли мол гўшти, 3945 кг майда шохли мол гўшти, 970 кг парранда гўшти, 11070 дона тухум маҳсулотлари, 624 кг сут ва сут маҳсулотлари, шунингдек, 1320 кг балиқ маҳсулотлари, 255 кг асал маҳсулоти, 16016 кг полиз экинлари маҳсулотлари лаборатория текшурувларидан ўтказилиб, сотишга рухсат этилди.