МАМЛАКАТИМИЗ ШАРОИТИДА ИННОВАЦИОН ВА САНОАТ УСУЛДА ҚУЁН ПАРВАРИШЛАШ УСУЛЛАРИ ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ


МАМЛАКАТИМИЗ ШАРОИТИДА ИННОВАЦИОН ВА САНОАТ УСУЛДА ҚУЁН ПАРВАРИШЛАШ УСУЛЛАРИ ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ


 

 

МАМЛАКАТИМИЗ ШАРОИТИДА ИННОВАЦИОН ВА САНОАТ УСУЛДА ҚУЁН ПАРВАРИШЛАШ УСУЛЛАРИ ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ

Пойтахтимизда “Ўзбекистон шароитида инновацион ва саноат усулларида қуён етиштиришнинг афзалликлари” мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси, “Микрокредитбанк”АТБ ва Италия қуён етиштирувчилар ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда асосий эътибор саноат усулда қуён етиштириш ва парваришлаш истиқболлари, эришилаётган натижалар ва соҳада учраётган айрим муаммоларни бартараф этиш йўлларига қаратилди.
Маълумотларга кўра, мамлакатимизда 507 мингдан ортиқ қуён парваришланаётган бўлиб, бу рақам йил сайин ортмоқда. Ҳозирги кунга келиб қуёнчиликни айнан тери, гўшт, момиқ йўналишларини ривожлантириш ишлари олиб боришда юқори наслли қуён парваришланмоқда. Тадбирда мутахассислар томонидан маҳаллий тадбиркорлик субъектлари вакилларига қуёнларни саноат усулида парвариш қилиш ва кўпайтириш юзасидан маълумот берилди. Хусусан, замонавий қуён фермасини барпо этишда эътиборга олиш керак бўлган асосий омиллар мавжуд. Ҳаво намлиги ва ҳаво алмашинувини тартибга солувчи тизимни ҳисобга олган ҳолда ҳайвонларни қулай ташқи муҳит билан максимал даражада таъминлаш керак. Эски турдаги фермаларда таъминот ва эгзоз шамоллатиш тизимларининг етишмаслиги зарур микроиқлимни доимий равишда сақлаб туришга имкон бермайди.
 
Шу боис фермер хўжалигини лойиҳалаш ва кейинги ишларда бундай талабларнинг барчасига риоя қилиш энергия манбалари нархини янада пасайтиради. Хизмат кўрсатиш механизмларини оптималлаштириш билан бирга ҳайвонларнинг максимал маҳсулдорлигига эришилади. Мунтазам технологик жараёнларни автоматлаштириш ва ходимлар учун энг қулай иш шароитларини яратиш, ходимлар, машиналар, ускуналар ва ҳайвонларнинг кераксиз ҳаракатлари бартараф этиладиган ишларни оқилона ташкил этиш, шунингдек, қуёнларни кўпайтиришнинг турли хил модификациялари ва янги технологияларини жорий этишдаги кенг имкониятлар замонавий қуён фермаларининг саноат миқёсидаги асосий афзалликлари ҳисобланади.
2019 йилнинг май ойида Ўзбекистон қуёнчилик агрофирмалари вакилларининг Италия давлатига ташрифи уюштирилди, - дейди Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари АброрАкбаров. - Ташриф давомида, Италия наслчилик ассоциацияси ва Ўзбекистон қуёнчилик агрофирмалари вакиллари ўртасида 550 бош зотдор она қуён олиб келиш тўғрисида келишувга эришилди.
Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси кўмагида Марказий Осиёда илк бор чет давлатдан алоҳида жиҳозланган қуён ташиш автомашинаси харид қилинди. Келгусида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимидаги Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида “Қуёнчилик селекцияси ва генетика маркази” ташкил қилиниши режалаштирилган. Семинарда вилоятларда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари, қуён етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олишди.