Республика миллий матбуот марказида Давлат ветеринария қўмитасининг «Қутуриш касаллигининг келиб чиқишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Давлат ветеринария қўмитаси масъул ходимлари, ветеринария мутахассислари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари, ИИБ карантин хизмати ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Анжуманни Давлат ветеринария қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Джаббаров кириш сўзи билан очиб бераркан, ҳозирги кунда мутахассислари томонидан ҳайвонларда учрайдиган касалликларга қарши курашиш чора-тадбирлари мунтазам олиб борилаётганлиги хусусида сўз юритди. Айниқса, ҳайвонларда қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича кескин чоралар кўрилаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Мазкур матбуот анжуманида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассиси Абдусами Аҳмедовнинг жойларда Давлат ветеринария хизмати ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган кенг қамровли тадбирлар, аҳоли ўртасида касалликдан ҳимояланиш бўйича кўрилаётган чоралар, тарғибот ва ташвиқот ишлари тўғрисидаги маърузалари тингланди.

Шунингдек, ветеринария фанлари доктори Муборак Маматова тадбирда чиқиш қиларкан, ветеринария олимлари томонидан қутуриш касаллиги келиб чиқишининг олдини олиш бўйича эмламалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишлари бошлаб юборилганлигини қайд этиб ўтди.