САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИ ЖАМОАСИ ЛАТВИЯ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИДА БЎЛДИ


САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИ ЖАМОАСИ ЛАТВИЯ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИДА БЎЛДИ


САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИ ЖАМОАСИ ЛАТВИЯ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИДА БЎЛДИ

Самарқанд ветеринария медицинаси институти жамоаси Латвия қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлди

Латвия Республикаси Қишлоқ хўжалик вазири Янис Дуклавс таклифига биноан, қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти раҳбарияти Латвияга ташриф буюрди. Латвия қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган музокараларда вазир жаноблари 2017 йилда Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи ёрқин таассуротларга бой бўлганини таъкидлаб, аграр соҳадаги ўзгариш ва имкониятларни юксак баҳолашини эътироф этиб ўтди
Мамлакатимиздаги экспорт ва импорт салоҳияти юқори даражада эканлигини тан олишини билдираркан, Латвияда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Ўзбекистонга, Ўзбекистоннинг озиқ-овқат ва фармацевтика воситаларини Латвияга экспорт қилиш борасидаги ишлар айни кунда келишув ва битимлар асосида амалга оширилаётгани ҳамда бундан ҳар икки мамлакат манфаатдор эканлигини таъкидлади.
Мулоқот давомида томонлар ташрифдан кўзланган мақсад ва вазифаларнинг иккала мамлакатлар учун фойдали жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, таълим муассасалари ўртасидаги қўшма дастурлар, “Бир плюс бир” ва “Икки плюс икки” каби дастурларнинг аҳамияти муҳокамалар марказида бўлди. Табиий, экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи мамлакатлар учун, бу маҳсулотларни қайта ишлаш ва қадоқлаш, шунингдек, ҳорижга экспорт қилиш борасидаги ҳамкорлик яхши натижа бериши, бу жараёнда қўшма факультетлар ташкил этиб, кучларни бирлаштириш мақсадга мувофиқлиги эътироф этилди.
Жорий йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилаётган “Ўзбекистон – Латвия” аграр форуми бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.