САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИНИНГ НУКУС ФИЛИАЛИ ЖАМОАСИ ЎҚИШНИ ЯНГИ БИНОДА БОШЛАДИ

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали 2020 йилни хушхабар билан қарши олди. Муассаса талабалари ўқув машғулотларини янги бинода бошладилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4512-сонли Қарорига мувофиқ Нукус қурилиш коллежи бино-иншоотлари, асбоб-ускуна ва жиҳозлари мазкур филиал ихтиёрига топширилди. Филиал бунга қадар Нукус спорт коллежида вақтинча фаолият кўрсатиб келаётганди. Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиалига ажратилган бинода талабалар учун барча шарт-шароитлар яратилган. 

Қувонарлиси, янги бинода талабалар турар жойи ҳам мавжуд бўлиб, олис туманлар ва қўшни вилоятлардан келиб таҳсил олаётган талабаларга бирмунча қулайлик туғдирмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2019/2020 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлаган ушбу муассаса Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 926-сонли қарори асосида ташкил этилган эди.
Ҳозирда мазкур таълим даргоҳида Зооинженерия: йилқичилик ва туячилик ҳамда балиқчилик, Ветеринария медицинаси каби 3 та таълим йўналиши бўйича 120 нафар талаба таҳсил олиб келмоқда.