Соғин сигирлар озиқ рациони ва уларни боқиш.


Соғин сигирлар озиқ рациони ва уларни боқиш.


Соғин сигирлар учун ҳам озиқлантириш рациони тузилган. Бундан ташқари, сигирларнинг тирик вазнига қараб дағал ва ширали озиқлар беришнинг тахминий меъёри ҳам белгилаб чиқилган. Соғин сигирга дағал озиқ 100 кг тирик вазнга 1-2 кг (ярим пичан бўлиши керак), ширали озиқ 6-8 кг ҳисобида берилиши керак. Қанча концентрат озиқ бериш кераклиги сигирдан соғиладиган сут миқдорига қараб белгиланади. Бир суткада 10-20 кг сут берадиган сигирга ҳар 1 кг сутга 150-200 г, суткасига 25-30 кг сут берадиган сигирга эса 250-350 г ҳисобидан концентрат озиқ берилади.