ТУРКИЯ ҲАМКОРЛИК ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ: "ЧОРВАЧИЛИК РИВОЖИ НАСЛЧИЛИККА БОҒЛИҚ"


ТУРКИЯ ҲАМКОРЛИК ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ:


ТУРКИЯ ҲАМКОРЛИК ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ: "ЧОРВАЧИЛИК РИВОЖИ НАСЛЧИЛИККА БОҒЛИҚ"

ТУРКИЯ ҲАМКОРЛИК ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ: "ЧОРВАЧИЛИК РИВОЖИ НАСЛЧИЛИККА БОҒЛИҚ"

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Самарқанд ветеринария медицинаси институтида “Сунъий уруғлантириш ва наслчилик ишининг ҳуқуқий нормалари бўйича инструкторлар тренинг дастури” мавзусидаги ўқув машғулотлари бошланди.
Унда хорижлик экспертлар билан биргаликда институт олимлари, профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар ва талабалар ҳам иштирок этишмоқда.
Навоий, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари чорвачилик хўжаликлари раҳбарлари ва ветеринария мутахассислари учун ташкил этилган бир ҳафталик ўқув семинар машғулотларида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги – ТIКАнинг малакали мутахассислари ва олимлари томонидан маърузалар ҳамда ўқув дастурлари намойиш этилмоқда.
Машғулотларда экспертлар томонидан сунъий уруғлантириш борасида Туркия тажрибаси, сохада эришилган натижалар, билим ва тажрибалар ҳамда ТIКА мутахассисларининг иштироки хусусида маълумотлар бериб борилмоқда.
Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги чорвачилик бош бошқармаси мутахассиси Али Ихсан сўзларига кўра, ТIКА бу борада дунёнинг 150 дан ортиқ давлатлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган ва ҳозирда хорижий давлатларда агентликнинг 60 дан зиёд ваколатхоналари фаолият юритмоқда.
– “Чорвани озиқлантириш механизмини тўғри йўлга қўйиш орқали турли касалликларнинг олдини олиш мумкин. Фақат озиқлантириш рационига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Баъзида йирик шоҳли қорамолларни белгиланган миқдордан кўпроқ озуқа билан озиқлантириш холатлари кўп учрайди. Бу эса қорамолларнинг касалликларга қарши чидамлилигини сусайтиради ва ривожланиш жараёнларига салбий таъсир кўрсатади.
Шунингдек, Туркияда наслни яхшилаш мақсадида чорва шажарасини идентификация қилишга эришилди. (Чорва реестри, рўйхатга олиш, ҳужжатлаштириш) Бу селекция ишлари ривожланишида муҳим омил бўлди. Хўжаликларда аввал йирик шохли моллар, сўнг майда шохли моллар рўйхатини шакллантирдик. Тадқиқотлар олиб борилди, мунтазам кузатувлар натижаси яхши самара берди.
Чорвачилик комплекс соҳа. Бу борада юқори махсулдорликка эришиш учун барча ишларни тизимли ташкил этиш талаб этилади” дейди, Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги мутахассиси Ҳакан Улгей.
Семинар машғулотларида туркиялик эксперт, профессор Меҳмет Бозкурт ҳамда Али Курти соҳага оид изланиш ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Мазкур ўқув семинарида назарий билимлар билан биргаликда лаборатория марказлари ва фермер хўжаликларида амалий машғулотлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.