ВЕТЕРИНАРИЯ ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИЛАДИ


ВЕТЕРИНАРИЯ ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИЛАДИ


ВЕТЕРИНАРИЯ ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИЛАДИ

ВЕТЕРИНАРИЯ ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИЛАДИ

Бугунги кунда республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий талабларидан бири хориждан келтирилувчи маҳсулотларни маҳаллийлаштириш дастури асосида локолизацияга кўпроқ эътибор бериш орқали импорт ҳажмини кескин камайтиришдан иборат.

 

Бу борада Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан олиб борилаётган амалий ишлар ўз самарасини беришига эришилмоқда. Жорий йил 16-18 сентябрь кунлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассисларидан иборат делегация Россия Федерациясига ташриф буюрди.

 

Ташриф давомида Россия федерациясининг “Агровет” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистоннинг “InterVET” масъулияти чекланган жамиятлари ўртасида қиймати 10 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қўшма корхона ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди. Келишувга кўра, мазкур корхона 2020 йилда тўлиқ ишга туширилиб, йилига 11 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ветеринария перепаратларини ишлаб чиқариши мўлжалланмоқда.

 

Шунингдек, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни қўшни давлатларга экспорт қилиш имконини беради. Учрашув чоғида томонлар ўзаро тажриба алмашиш, ветеринария ва чорвачилик тармоқлари бўйича истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш хусусида ҳам келишиб олишди.