ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲАМДА РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ФИТОСАНИТАРИЯ НАЗОРАТИ ФЕДЕРАЛ ХИЗМАТИ ЎРТАСИДА ВИДЕОМУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ.

Унда Президентимиз Ш. Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган “Божхона тизими ва ташқи иқтисодий фаолият тизимини ислоҳ қилишнинг устувор вазифалари тўғрисида”ги йиғилиш баённомасининг “Амалий ҳаракатлар режаси”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Виртуал конференцияда Россия Федерациясида қўлланилаётган “Ветис” интернет тармоғи дастурини юртимизда ҳам қўллаш, дастурнинг чегара назорат пунктларида ҳужжатларни расмийлаштиришдаги қулайликлари ва бу орқали ўзаро маълумотларни тезкор алмашиш жараёнларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, мазкур дастурдан фойдаланишда муҳим жиҳатлар ҳам эътиборга олиниб, қўмита масъуллари ва россиялик мутахассислар ўртасида фикр алмашилди.
Дастурни жорий этиш ва ундан кенг фойдаланиш борасида керакли тавсиялар берилди.