Ҳурматли чорвачилик субъектлари, фермерлар, чорва эгалари ҳамда Самарқанд вилояти аҳолиси! Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда шаҳар ва туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари томонидан шуни маълу


Ҳурматли чорвачилик субъектлари, фермерлар, чорва эгалари ҳамда Самарқанд вилояти аҳолиси!  Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда шаҳар ва туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари томонидан шуни маълу


Ҳурматли чорвачилик субъектлари, фермерлар, чорва эгалари ҳамда Самарқанд вилояти аҳолиси!

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда шаҳар ва туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари томонидан шуни маълум қиламизки, ёз мавсумида ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши чорва моллари ва паррандалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши, шунингдек, айрим юқумли ва паразитар касалликлар тарқалиши хавфини ошириши мумкин.

Шу муносабат билан барча чорва эгалари, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарларидан ҳайвонларни асрашда ветеринария-санитария талабларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз:

Чорва моллари ва паррандаларни салқин, соя-салқин ва тоза жойларда сақлаш;

Ҳайвонларни доимий равишда тоза ва етарли миқдордаги ичимлик суви билан таъминлаш;

Қорамол, қўй-эчки, паррандалар ва бошқа ҳайвонларни фақат сифатли ҳамда хавфсиз озуқа билан боқиш;

Ҳайвонлар сақланадиган жойларни мунтазам тозалаш, дезинфекция ва дезинсекция ишларини амалга ошириш;
Ветеринария мутахассислари томонидан белгиланган профилактик эмлаш ва диагностика тадбирларида ўз вақтида иштирок этиш;

Ҳайвонларда иштаҳа йўқолиши, тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолсизлик, йўтал, ич кетиши ёки бошқа шубҳали белгилар кузатилганда зудлик билан ветеринария хизматига мурожаат қилиш;

Қон сўрувчи ҳашаротлар ва ташқи паразитларга қарши кураш чораларини кучайтириш.

Ҳайвонлар сақланадиган жойларнинг санитария ҳолатини доимий назорат қилиш ҳамда ветеринария тадбирларини ўз вақтида бажариш юқумли ва паразитар касалликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда шаҳар ва туман бўлимлари барча фуқароларни масъулиятли бўлишга, белгиланган ветеринария талабларига амал қилишга ва соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда фаолият юритишга чақиради.

Бу орқали ҳайвонлар саломатлигини муҳофаза қилиш, чорвачилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда эпизоотик барқарорликни сақлашга муносиб ҳисса қўшиш мумкин.

Ҳар қандай савол ёки мурожаатлар бўйича ҳудудий ветеринария хизматига ёки яқинингиздаги шаҳар ва туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига мурожаат қилинг.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси.