Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди


Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди


    Ўзбекистонда Мустақиллик байрамининг 31 йиллиги олдидан ва байрам кунлари Тошкент шаҳри ҳамда республиканинг барча шаҳар, туман марказларида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг байрам олди арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар қилди.

Қайд етилишича, деҳқон бозорлари ҳамда аҳоли зич истиқомат қиладиган маҳаллаларда ташкил етилган ярмаркалар 2022-йилнинг 20-августидан 5-сентабрига қадар ҳар куни соат 08:00 дан 20:00 гача ишлайди.

"Савдо нуқталарида сотувчилар учун барча зарурий шароитлар яратилган. Жумладан, расталар, совиткичлар, тарозилар ва маҳсулотларни сақлаш учун омборхоналар, тўлов терминаллари билан таъминлаб берилмоқда.

Озиқ-овқат ярмаркасининг формати фермерлар ва деҳқонларга ўз маҳсулотларини пештахталарни ижарага олмаган ҳолда харидорларга тўғридан-тўғри сотиш имкониятини беради", — дейилади хабарда.