ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ҲАЙВОНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ БЎЙИЧА ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан худудларда эпизоотик осойишталикни таъминлаш, ҳайвонларда учрайдиган турли юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича эмлаш тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, ветеринария мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманидаги “Сариби” овул фуқаролар йиғинида парвариш қилинаётган 3800 бош йирик шохли мол, 1650 бош майда шохли мол оқсил касаллигига қарши профилактик эмланди.
Шунингдек, аҳоли орасида ҳайвонлар касалликлари бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

