Паррандаларда учрайдиган жиғилдон яллиғланиши касаллиги белгилари ва даволаш


Паррандаларда учрайдиган жиғилдон яллиғланиши касаллиги белгилари ва даволаш


Паррандаларда учрайдиган жиғилдон яллиғланиши касаллиги белгилари ва даволаш

Жиғилдон яллиғланиши — катта ёшдаги товуқ, курка, сесарка ва кабтарларда кўпчилик юқумли касалликларнинг асорати сифатида учрайди.
 
Сабаблари. Паррандаларга узоқ муддат давомида бузилган ва чириган озиқалар (бузилган гўшт, балиқ уни, моғорлаган дон) берилиши, минерал ўғитларнинг озиқага тушиши ҳамда паррандаларнинг чиринди сувлар билан суғорилиши, айрим ҳолларда жиғилдонда мих, игна ва майда шиша синиқларининг тушиши минерал моддалар ва витаминлар етишмасликлари жиғилдон яллиғланишини чақиради.
 
Клиник белгилари. Умумий ҳолсизланиш, иштаҳанинг пасайиши ёки йўқолиши, жиғилдоннинг юмшоқ консистенцияда бўлиши, пайпаслаганда оғиздан чириган ҳид келиши ёки кўкимтир-сарғиш рангли суюқлик оқиши кузатилади. Юқумли табиатдаги инглувитларда (ўлат, вабо) ва захарланишларда нисбатан кучли даражадаги ҳолсизланиш, тож ва сирғаларнинг кўкариши кузатилиб, аксарият ҳолларда парранда ҳалок бўлади.
 
Ташхиси. Анамнез маълумотлари, клиник белгилари, паталого-анотомик фарқлари ва жиғилдон массасини токсикологик таҳлилдан ўтказиш натижалари эътиборга олинади.
 
Даволаш. Ингичка зонд ёки резина шланглар ёрдамида 0,05% ли калий перманганат, 0,1% ли этакридин локтат, 2% ли борат кислотаси ёки 5% ли натрий гидрокорбанат эритмалари билан жиғилдон ювилади ва кун давомида 1% ли танин, 0,5% ли натрий салитсилат ёки 0,1% ли хлорид кислотаси эритмалари билан суғорилади.
 
Олдини олиш. Паррандаларни тоза сув билан таъминлаш, уларга сифатли озиқалар бериш, товуқхоналарга яқин жойларда минерал ўғитларнинг сақланиши, саноат чиқиндилари ва чиқинди сувларнинг тўпланишига йўл қўймаслик лозим.