Агротавсия


Агротавсия


 

 Қишда қўйларни қандай озиқлантириш зарур

Қўйлар қандай зотга мансуб бўлишидан қатъий назар қишда уларни қўшимча равишда озиқлантириш талаб қилинади, айниқса қўзилатиш мавсумида ҳомиладор ва янги туққан қўйларни алоҳида озиқлантириш муҳим тадбирлардан бири бўлиб ҳисобланади.

 Улар йил бўйи яйловда боқилиб, улар қўшимча равишда озиқлантирилмаса, маҳсулдорлиги пасаяди, қўзилари нимжон бўлиб туғилади, улардан олинадиган жун миқдори ҳам анча камаяди.

 Қиш даврида, айниқса, совлиқларни қўзилатиш мавсумида бўғоз қўйларга туғишидан бир ой олдин, туққандан кейин эса икки ой давомида алоҳида парваришни талаб этади.

 Қишнинг қорли-қировли даврида қўйларни эрталаб консентрат озуқалар билан бир бош ҳисобига ўртача 0,3 кг, кечқурун эса, пичанлар билан 1,2 кг ва табиий ўтлар пичани билан 1,1 кг, яъни 1,15-1,20 озуқа бирлигида озиқлантириш яхши натижа беради.

 Каналга уланиш

 @самветуз