ҚОЗОҒИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА БАЛИҚ ЕТИШТИРИШНИНГ ИНТЕНСИВ УСУЛЛАРИГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРДИ


ҚОЗОҒИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА БАЛИҚ ЕТИШТИРИШНИНГ ИНТЕНСИВ УСУЛЛАРИГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРДИ


ҚОЗОҒИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА БАЛИҚ ЕТИШТИРИШНИНГ ИНТЕНСИВ УСУЛЛАРИГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРДИ

ҚОЗОҒИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА БАЛИҚ ЕТИШТИРИШНИНГ ИНТЕНСИВ УСУЛЛАРИГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Қозоғистон делегациясини қабул қилди. Унда қўмита раисининг ўринбосарлари Шухрат Джаббаров, Абрар Акбаров, Абдурасул Абдуллаевлар, шунингдек, қўмитанинг масъул бошқарма бошлиқлари ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари, Қозоғистон томондан Экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Ерлан Нысанбаев, вазирликнинг ўрмончилик қўмитаси раиси ўринбосари Нариман Жунусов, вазир маслаҳатчиси Жаннат Саматова ҳамда Қозоғистон Балиқчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори Куаныш Исабековлар иштирок этишди.

Учрашувда балиқчилик тармоғини ривожлантириш учун зарур сув ҳавзаларини ташкил этиш, сув омборларидан фойдаланиш тартиб-тамойиллари, соҳада илм-фан интеграцияси, сунъий сув ҳавзаларидан фойдаланиш, бу борада халқаро тажрибаларни амалиётга жорий этиш ва мамлакатимиз ва Қозоғистонда балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича қабул қилинган қонун хужжатлари борасида фикр алмашилди.

Қозоғистон делегацияси Ўзбекистонда балиқ етиштиришнинг интенсив усулларига қизиқиш билдириб, бу борадаги ишларни алоҳида эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги "Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-29З9-сонли Қарори қабул қилиниб, белгиланган вазифалар ижроси бўйича худудларда сунъий кўллар, чавоқ етиштириш ва инкубация цехлари қуриш учун ер участкалари ажратилиши, балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш, балиқчилик ва балиқ овлаш ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, шунингдек табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш, балиқ етиштиришнинг илмий асосланган усуллари ва интенсив технологияларини амалиётга жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 августда қабул қилинган “Табиий сув ҳавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш ва балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 593-сонли қарори ижроси доирасида балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, табиий сув ҳавзаларини балиқчилик фермер хўжаликларига ижара шартномаси асосида камида 10 йил муддатга ижарага бериш бўйича бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда табиий сув ҳавзаларига 3 минг 850 қафас мосламаси ўрнатилган бўлиб, уларнинг балиқ етиштиришда хизмати беқиёс. Шунингдек, балиқ маҳсулотларини қайта ишловчи 53 та корхона фаолияти йўлга қўйилиб, ушбу корхоналар томонидан балиқ консервалари, балиқ филеси, балиқ котлети ва тушкалари ишлаб чиқарилмоқда.

Хитой технологияси асосида 14 гектар майдонда интенсив сув ҳавзалари барпо этилиши натижасида 1 гектар майдонда 10 баробар кўп балиқ етиштириш имконияти яратилганини алоҳида эътироф этиш мақсадга мувофиқдир.

Шунингдек учрашув давомида балиқ ва балиқ маҳсулотларини етиштиришда давлат томонидан қўллаб қувватлаш механизмлари, шу жумладан субсидиялар ҳамда балиқ маҳсулотларини ҳорижга экспорт қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.