Вилоят ветеринария бошқармаси бошлиғининг Йошлар кунига байрам табриги!


Вилоят ветеринария бошқармаси бошлиғининг Йошлар кунига байрам табриги!

30.06.2021

Барчангизга маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор юксак даражада.

2017 йилда ҳурматли Юртбошимиз ташаббуслари билан 30 июн – ёшлар куни этиб белгиланди. 

Ушбу кун ёшлар учун ўзига хос қувончли байрам бўлиши билан бирга, уларни янги, марраларга чорловчи, жонажон ватанимизга садоқатини янада кучайтирувчи беъқиёс рағбат бўлди.

Шунингдек, 2020 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида илк бор "Ўзбекистон ёшлари форуми" ўтказилди. Аптекаларда 

Форумда мамлакатимизнинг энг иқтидорли ёшлари Президентимиз шахсан яқиндан суҳбат қилиб, уларнинг ғояларини амалиётга жорий этилишини қўллаб-қувватлади.

2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди. 

Йил дастурида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ бир қатор вазифалар белгиланди.

Шунингдек, ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизим – “Ёшлар дафтари” йўлга қўйилди. 

Уларнинг муаммолари ва истаклари “маҳаллабай” ўрганилди. Манзилли дастурлар ишлаб чиқилиб, ижроси йўлга қўйилди. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида илгари сурилган беш муҳим ташаббус бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, президентимизнинг 2021 йил 27 январь ва 1З апрелдаги видеоселектор йиғилишларида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан устувор чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14-16 май кунлари Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали юқори савияда ташкил этилди. 

Мамлакатимизда 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан июнь ойи анъанавий тарзда “Ёшлар ойлиги” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Шунингдек, барча ҳудудларда “Ёшлар фестивали” юқори савияда ўтказилмоқда.

Мен бугун ветеринария ва чорвачилик соҳасида фаолият юритаётган 1000 нафарга яқин ёш мутахассисларимизни, кумита тасарруфидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 7000 мингдан ортиқ талабаларни 30 июнь – “Ёшлар куни” билан самимий муборакбод этаман.

Соҳа равнақи учун чин юракдан, астойдил вазифаларини адо этаётган ёш мутахассисларимизга улкан шижоат тилайман!

Барчангизга байрам муборак бўлсин, азиз ёшлар!

Тошмуратов Элмурат Амирович,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш

бошкармаси бошлиги.