Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Қарори № - 434


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Қарори № - 434


Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида” 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5017-сон, “Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида” 2021 йил 14 июндаги ПҚ-5146-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидиялар ажратиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1.  Қуйидагиларни назарда тутувчи Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш  шартлари;

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик  хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратишда талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тўгрисида қарор қабул қилиш тартиби;

субсидия ажратишни рад этиш асослари ва субсидия ажратишни рад этиш тўгрисидаги қарор бўйича шикоят қилиш тартиби;

ажратилган субсидиядан субсидия олувчи томонидан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш тартиби.

2.   Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    3.   Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш жараёнида электрон ахборот тизими орқали маълумотлар алмашинувини йўлга қўйсин.

4.     Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5.  Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.