“ДОЛЗАРБ 70 КУНЛИК” ТАДБИРИ ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Мамлакатда эпизоотик барқарорликни таъминлаш ва ҳайвонлар касалликларига қарши кураш бўйича худудларда қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
“Долзарб 70 кунлик” тадбири ижроси доирасида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида тарғибот тадбири уюштирилди. Туманнинг 50-ўрта умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда ветеринария мутахассислари томонидан ҳайвонлар касалликлари, хусусан куйдирги, қутуриш ва бруцеллёз касалликларининг келиб чиқиши ҳамда унинг профилактикаси тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Унда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассиси О.Ҳамдамова бугунги кунда мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришлар, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритиб, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва ҳайвонларни турли юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилаётганлигига урғу берди.
Шунингдек, тадбирда ҳайвонлардан инсонларга юқадиган касалликлар, шу жумладан куйдирги, қутуриш, бруцеллёз каби инфекцион, эхинакаккоз, ценуроз, аскаридиоз каби инвазион касалликларнинг олдини олиш чоралари бўйича маълумотлар берилиб, ҳайвонлар касалликларининг келиб чиқиши, тарқалиши, клиник белгилари ва ундан сақланиш масалаларига бағишланган маърузалар тингланди.

.jpg)