БЎРДОҚИГА БОҚИШ — қишлоқ хоʻжалиги ҳайвонларини гушти учун боқиб семиртириш, қисқа муддатларда сифатли ва энг кўп миқдорда гушт олишни таʼминлайдиган технологик жараён; қорамол, чоʻчқа, қоʻй, паррандалар, қуён ва бошқа боʻрдоқига боқилади. Боʻрдоқига боқиш нинг иқтисодий коʻрсаткичлари ҳайвон тури, зоти, жинси, ёши, согʻлигʻи ҳолати, боқим даражаси ва озуқа мукаммаллигига богʻлиқ. Қорамолчиликда Бўрдоқига боқиш усули гоʻшт маҳсулотига қоʻйиладиган талабга коʻра танланади. Барча мамлакатларда 6—8 ойлик бузоқларни 15—18 ой бўрдоқига боқиш вазни 400–480 кг га етказиб юқори сифатли мол гоʻшти олишда кенг қоʻлланиладиган ва самараси юқори технология ҳисобланади. Молларга хўжаликларнинг ўзида тайёрланган озуқалар — силос, сенаж, оʻт, илдиз меваларни дагʻал ва аралаш озуқаларга қоʻшиб берилади. Агар Бўрдоқига боқиш да мол фақат силос билан боқиладиган бўлса, суткасига 250–400 кг вазнга 16–25 кг , катта молларга 30–35 кг гача силос берилади. Тоʻйимлилигига коʻра ратсионда силос ҳиссаси 60—65% ни ташкил этиши мумкин. Протеинга бўлган эҳтиёжни қондириш ва ратсионнинг мукаммаллигини таʼминлаш учун озуқага мочевина ва премикслар (биологик фаол моддалар аралашмаси) қўшилади. Агар мол барда негизида боқиладиган бўлса, катта ёшдаги молларга суткасига 80—90 л гача янги барда едирилади. Барда ратсион таркибига сомон, пичан, аралашмалар, витаминлар (А, Д), туз, боʻр ёки факултеторсизланган фосфатлар қоʻшилади. Пахтачилик ривожланган минтақаларда Бўрдоқига боқишда пахта шулхаси суткасига (4–7 кг), шрот (2–3 кг)дан фойдаланилади, маккажоʻхори силоси, беда сенажи, пичан, дон, ем берилади. Боʻрдоқига боқиш да суткалик оʻртача тирик вазн оʻсиши 800—1200 г га боради. 1 кг вазн оʻсишини таʼминлаш учун 8—11 озуқа бирлиги сарфланади. Табиий ва маданий яйловлар етарли боʻлган минтақаларда Б. б .да яйловлардан фойдаланиш мумкин. Қўйчиликда гушт жун юналишдаги зотларни Бўрдоқига боқиш яхши самара беради. Боʻрдоқига боқиш учун ажратилган 3— 3,5 ойлик қузилар 7—9 ойлигига қадар боқилиб, уларнинг вазни 45–50 кг га етказилади, гушт чиқиши 44—46% ни ташкил этади. Паррандачиликда бройлер етиштириш асосий оʻринда туради. 2—6 ойлик жоʻжалар 15—25 сутка боқилади. 1 кг вазн оʻсиши учун 6—9 озуқа бирлиги сарфланади. Асосий озуқа: мукаммал аралаш ем ёки аралаш ем ва турли аралашмалар. Чоʻчқачиликда 15–16 кг вазндаги 2,5 ойлик чўчқа болалари 7—7,5 ой боқилади (тирик вазни 100–110 кг га етади). 1 кг вазн оʻсиш учун 4,5—5 озуқа бирлиги сарфланади. Бўрдоқига боқиш ни кенг миқёсда ташкил этиш мамлакатда гоʻшт етиштиришни коʻпайтириш имкониятини яратади. Ўзбекистонда Бўрдоқига боқиш ихтисослаштирилган хоʻжаликларда илғор технологияни қоʻллаган ҳолда саноат усулида олиб борилади.