ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР-ТРЕНИНГДА МУТАХАССИСЛАРГА МАХСУС СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ


ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР-ТРЕНИНГДА МУТАХАССИСЛАРГА МАХСУС СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ


ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР-ТРЕНИНГДА МУТАХАССИСЛАРГА МАХСУС СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР-ТРЕНИНГДА МУТАХАССИСЛАРГА МАХСУС СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида соҳа мутахассислари учун бошланган ўқув-амалий семинар тренинг ўз ишини якунлади. 3 кун давом этган семинарда ҳайвонларни идентификация қилиш тизимини кенг жорий этиш, электрон база назоратини юритиш, амалиётга тадбиқ этиш ва худудларда ушбу дастурда ишлаш кўникмаларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган "Ветеринария ахборот тизими" (VIS) платформаси дастурини юритиш, худудларда бу борада тарғибот ишларини ташкил этиш, тизимда ишлаш тартибини ўзлаштириш ва амалиётга босқичма-босқич жорий этиш бўйича бир қатор масалаларга ечим изланди. Семинар-тренинг давомида қатнашчилар ўртасида тест шаклидаги сўровномалар ҳам ўтказилди. Мобиль алоқа воситаси орқали махсус логин парол ёрдамида тизимдан фойдаланиш, идентификация қилинган ҳайвонларга тегишли маълумотларни базага киритиш ва электрон назорат юритиш бўйича мутахассисларга тушунчалар берилди.
Шунингдек, семинар-тренингда маълумотлар базасида ишлашнинг амалий жиҳатларига ҳам эътибор қаратилиб, мутахассислар томонидан идентификация қилинган ҳайвонларни рўйхатга олишда субъект ва обектларни белгилаш, ҳайвонлар ҳисобини юритишда рухсатномаларни электрон шаклда расмийлаштириш тартиблари амалий жараёнда олиб борилди. Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган семинарда электрон маълумотлар базасида ишлаш тизимини худудларда индивидуал ўргатиш бўйича гурухлар ташкил этилиб, вилоятлар кесимида админстраторлар тайинланди. Семинар-тренинг сўнггида мутахассисларга қўмита томонидан махсус сертификатлар топширилди. Эндиликда сертификатга эга бўлган ходимлар томонидан жадвал асосида худудларда электрон маълумотлар базасида ишлаш тартиби юзасидан семинар-тренинглар ташкил этилади. Тадбирда ветеринария мутахассисларининг тизимда ишлаш бўйича жойларда тренинглар ташкил этиш борасидаги қатор таклифлари билдирилди.