News


News


9-декабр Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Самарқанд шаҳрида байрам тадбири ўтказилди. 

Тадбирда вилоят аграр соҳасида хизмат қилаётган бир гуруҳ фидойилар вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Жумладан, ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги самарали фаолияти учун вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, биология фанлари номзоди Нуруллаев Алишер Абдуллаевич "Ӯзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси" кӯкрак нишони билан тақдирланди.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ахборот хизмати