БИЗДА ВЕТЕРИНАРИЯ СОҲАСИДА АЁЛЛАР КАМ, РУМИНИЯДА ЭСА АКСИНЧА
Университетнинг ўқув тажриба хўжалиги қошида ишлаб чиқариш корхоналари бор. Уларда сут ва сут маҳсулотлари қайта ишланади, қадоқланади ва университет сайти орқали харидорларга сотилади. Бу ҳам тажриба, ҳам амалиёт. Қолаверса бундан университет молиявий фойда кўради ва бу маблағ таълим масканининг эҳтиёжлари, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш учун сарфланади.