БУХОРОДА ЯНГИ СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИШ ПУНКТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Мамлакатимизда чорвачиликни ривожлантириш, наслчилик-селекция ишларини самарали ташкил этишда қатор тизимли ишлар йўлга қўйилган. Чорвачилик соҳасини илмий асосда ташкил қилиш, аҳоли ва фермер хўжаликларида парваришланаётган чорва зотларини маҳаллийлаштириш, сунъий уруғлантириш асосида чорва бош сонини кўпайтириш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда. Чорва молларини сунъий уруғлантириш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида вилоятлар туманларида замонавий лаборатория ускуналарига эга сунъий уруғлантириш пунктлари ишга туширилмоқда. Хусусан, Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги Навбаҳор маҳалласида ҳам 1-кўчма контейнерли аҳолига наслчилик хизматлари кўрсатувчи суньий уруғлантириш пункти ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди. Эндиликда пунктларда наслли қора моллар сони кўпайтирилиб, чорва зоти яхшиланишига эришилмоқда.

