Ҳукумат қарори (52-сон, 26.01.2024 й.) билан “Чорвачилик хо'жаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қо'й ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби то'г'рисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга ко'ра, чорвачилик хо'жаликларига 2025 йил 31 декабргача давлат томонидан хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 млн со'м, наслдор қо'й ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг со'м миқдорда субсидия ажратилади.
Субсидия олувчи хорижий давлатдан наслдор қорамолни олиб келгандан со'нг туман комиссиясига субсидия олиш учун “Агросубсидия” АТ орқали мурожаат қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қиланади:
хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қо'й ва эчкининг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қо'й ва эчкини сотиб олиш бо'йича тузилган олди-сотди шартномаси ва то'лов топшириқномаси нусхаси;
божхона юк декларацияси нусхаси;
хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қо'й ва эчкиларнинг электрон идентификатсия базага киритилганлиги.
Субсидия олувчининг аризасини ко'риб чиқиш учун то'ловлар ундирилмайди.
Субсидия маблаг'и субсидия олувчининг тижорат банкидаги асосий ҳисобвараг'ига о'тказиб берилади.