КОРРУПСИЯ — ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ


КОРРУПСИЯ — ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

29.08.2022

Давлат идорасида хизмат қилаётган масъул шахс пора евазига фуқаронинг ишини "тўғрилаб", ҳожатбарорлик қилади. "Коррупция" сўзи лотинчадан келиб чиққан бўлиб, пора евазига сотиб олиш, бузилиш, сотилиш деган маъноларни билдиради. Янаям соддароқ айтганда, бу термин мансабдор шахснинг қонун ва ахлоқ меъёрларига зид равишда ўз шахсий манфаати учун мансаб ваколатлари ва ҳуқуқларини суиистеъмол қилишини англатади. Коррупциянинг характерли жиҳати, амалдор ҳамда унинг манфаатлари билан жамият манфаатларининг бир-бирига зидлиги ҳисобланади. Мазкур иллатнинг аксарият кўриниши амалдорларнинг товламачилиги бўлиб, бунга давлатга қарши жиноят сифатида қаралади. 

Коррупсия тушунчаси ва шакллари халқаро даражада расман Бмтнинг 1995 йилдаги резолюциясида ўз аксини топган. Ушбу резолюция қоидаларига мувофиқ, давлат ички қонунчилиги коррупция мезонларини ва уни бартараф етиш чораларини белгилайди.

Ушбу иллатнинг илдизлари бир неча минг йилларга бориб тақалиши одамни чуқур мулоҳазага толдиради. Дастлаб инсонлар бирор-бир мавқега ега бўлиш учун қабила бошлиғи ёки оқсоқолга совға-саломлар ҳадя қилганлар. Қимматлироқ совға бу одамни бошқалардан ажратиб турган ва унинг илтимоси ёки талаби сўзсиз қондирилган. Унга қарши курашган илк ҳукмдор сифатида ерамиздан қарийб икки ярим минг йил аввал яшаган Шумер подшоҳи Уруинимгина номи тилга олинади. Қадим замонлардаёқ коррупцияга қарши қаттиқ жазолар белгиланганига қарамасдан, бу ҳамиша ҳам кўнгилдагидек натижани бермаган. Нари borsa, енг хавфли жиноятларнинг олди олинган, холос. Бироқ камомадга йўл қўйишлар ва пора олишлар мунтазам равишда давом етаверган. Мазкур муаммо билан деярли барча қадимги давлатлар ва тузумлар, ҳатто қадимги Миср фиръавнлари ҳам тўқнаш келганлар. Инсон борки, нафс бор, инсон борки, хатога йўл қўяди. Нафс, манфаат туфайли инсонлар ноҳақдан ноҳақ ҳукмдору судяларнинг адолат