“Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини модернизатсия қилиш ва жадал ривожлантиришнинг 2022-2026-йилларга мўлжалланган миллий стратегияси”ни 2022-2023-йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да наслчилик хўжаликлари мақомини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни бизнес жараёнларини модернизатсиялаш усулларини (БПР) қўллаш орқали мақбуллаштириш белгилаб қўйилганди.
Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш йўлида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ма'мурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” (ҳттпс://лех.уз/доcс/-6595270)ги Қарор (449-сон, 05.09.2023 й.) қабул қилинди. Қарор билан Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг ма'мурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра (ҳттпс://т.ме/ҳуқуқияхборот/14461), наслчилик хўжалиги мақоми талабгорнинг мурожаатида кўрсатилган муайян тоифага мансуб зотдаги чорва ҳайвонлари (ёввойи ва хонаки ҳайвонлар, шунингдек, паррандалар, балиқлар, муайян ҳайвонлар ҳамда асаларилар) турига ёки фаолият йўналишига қараб берилади.
Талабгор ёки унинг вакили давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП мй.гов.уз (ҳттпс://мй.гов.уз/оз)да рўйхатдан ўтади.
????Сўровнома тўлдирилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:
????наслчилик заводи, наслчилик хўжалиги, генофонд хўжалиги мақомини олишга талабгорлар учун — сўнгги 3 йилда ўтказилган наслли маҳсулотлар (материаллар) бонитировкаси натижалари бўйича ма'лумотномалар нусхаси;
????наслдор чорва ҳайвонларининг идентификатсия қилинганлиги тўғрисидаги ма'лумот;
????тегишли чорва ҳайвонлари турлари бўйича наслчилик хўжалиги мақомини олиш учун минимал талабларга мувофиқлиги бўйича талабгор томонидан тасдиқланган ма'лумотлар.