ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ БАРҚАРОР ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Бугунги кунда Жиззах шаҳри ҳудудида жойлашган 2 та деҳқон бозорида ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари фаолият олиб бормоқда. Лаборатория ходимлари томонидан ўтган ҳафта давомида 7615 кг йирик шохли мол гўшти, 815 кг майда шохли мол гўшти, 5445 кг товуқ гўшти, 1875 кг сут маҳсулотлари, 22720 дона тухум, 7859 кг мева, 7980 кг полиз экинлари маҳсулотлари, 148765 кг ўсимлик маҳсулотлари, 2980 кг балиқ маҳсулотлари лаборатория текширувларидан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги аниқланди.
Шунингдек, Худудларда ҳайвонларда учрайдиган турли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жиззах вилояти ветеринария мутахассислари томонидан худуддаги 1778 бош қорамол, 7059 бош қўй-эчки куйдирги касаллигига, 32026 бош қорамол, 54893 бош майда шохли мол оқсил касаллигига, 11745 бош майда шохли мол чечак касаллигига, 3726 бош қорамол қорасон касаллигига, 7344 бош қорамол лептоспироз касаллигига, 13250 бош майда шохли мол бруцеллёз Рев-1 касаллигига, 2540 бош майда шохли мол брадзот касаллигига қарши профилактик эмланди. 2128 бош йирик шохли молда туберкулинизация ўтказилди. 1054 та хонадонда ит ва мушукларни сақлаш қоидалари ўрганилиб, 1050 бош ит клиник кўрикдан ўтказилди ҳамда қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди. Ветеринария мутахассислари ҳамда жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ва маҳалла фаоллари иштирокида тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.