"Коррупсия-тараққиёт кушандаси" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.



31.08.2022

Бугун вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида "Коррупсияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил етишга доир қўшимча чора-тадбирлар тоғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига бағишланган "Коррупсия-тараққиёт кушандаси" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида аппарати ходимлари иштирок етишди. Йиғилишда масъуллари сўзга чиқишиб, Президентимизнинг юқоридаги фармон ва қарорларида Коррупсияга қарши курашиш борасида белгилаб берилган вазифалар ҳақида маъруза қилишди. Жамиятимизда коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Тадбир якунида ходимларга ушбу мавзу юзасидан видеоролик намойиш етилди.