СИГИРЛАРДАН БУЗОҚ ОЛИШНИ КЎПАЙТИРИШ ОМИЛЛАРИ


СИГИРЛАРДАН БУЗОҚ ОЛИШНИ КЎПАЙТИРИШ ОМИЛЛАРИ


Илмий ва амалий тажрибалар натижаларига кўра, сигирлар туққандан кейин бир ой вақт ўтгач қочирилса, ҳар 100 бош сигирдан 110 бошгача, икки ойлик вақтида қочирилса – 103 гагача, 80 кунда 97 бош, 100 кунгача қочирилганда – 91 та, 120 кунда қочирилганда – 85 та соғлом бузоқ олиш мумкин.

Сигирларни 30 фоизгача куйга келиш муддати 6 соатга тўғри келади, 22 фоиз сигирларни куйга келиш даври кечки пайтда, яъни соат 18 дан эрталаб соат 6 гача тўғри келади. Бузоқ олишни кўпайтириш учун мутахассис сигирларни куйга келишини кунда 2-3 маротаба кўздан кечириши мақсадга мувофиқдир. Агар сигирларнинг куйга келиш ҳолати кунда 1 марта кузатилса унда 40 %гача сигирларни куйга келиш ҳолати йўқ бўлади, демак йил якунида ҳар 100 бош сигирдан 8-10 бош бузоқ олинмаслиги қайд қилинади.